Суббота, 27.05.2017, 14:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ASHHUR.UZ MASHHURLAR BILAN BIRGA
Главная » 2017 » Май » 16 » Rossiyaga ishga marhamat
10:52
Rossiyaga ishga marhamat
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги Москвада автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлашни истовчилар учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Россия томони ўртасида имзоланган шартномага биноан “Мосгортранс” ширкатида автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш учун минг нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи танлаб олинади. “Номзодлар “D” ҳайдовчилик категориясига эга бўлиши, рус тилини яхши билиши, синчиков бўлиши ҳамда корхона мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши керак”, дейилади хабарда. Ҳайдовчиларнинг маоши 43 мингдан 60 минг рублгача белгилангани ҳам эълон қилинди. Муҳими, ҳайдовчи аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда камида 1 йил ишлаган бўлиши лозим. Қизиққанлардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг маҳаллий бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин. Ўзбекистондан Россияга бориб ишлаётган меҳнат муҳожирлари сони, турли манбаларда, 2 ярим миллиондан 5 миллионга қадар экани айтилади. Аксарият ҳолларда иш излаб борганлар ноқонуний вазиятга тушиб қолиши ва одам савдоси ёхуд жиноятчи гуруҳлар, товламачилар қурбонига айланиши кузатилади. Ўтган ойда Шавкат Мирзиёевнинг Москвага сафари чоғида эса ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига оид ҳужжатлар ҳам имзоланган ва бунда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонуний иш билан таъминланишини кафолатлаш ҳам назарда тутилгани айтилган эди.
Просмотров: 32 | Добавил: SHER | Теги: rossiyaga ishga | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Ism *:
Email:
Ximoya Kodi *:
Форма входа
SO'ROVLAR
Qaysi qo`shiq sizga yoqadi ?

Ovozlar: 421
REKLAMA
Biz bilan aloqa
Admin:Mirzo
+998 (99) 9962686
mashhuruz@mail.ru
Odnoklassniki profil
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

MIRZO BY DIZAYN