Вторник, 21.11.2017, 15:04
Приветствую Вас Гость | RSS
MASHHUR.UZ MASHHURLAR BILAN BIRGA
Главная » 2017 » Ноябрь » 3 » Хизмат ҳақини долларда олаётган хонандалар жазоланади
07:30
Хизмат ҳақини долларда олаётган хонандалар жазоланади
Солиқ идораси Ўзбекистон Президентининг валюта соҳасини тартибга солишга оид фармони ижроси юзасидан хизмат ҳақини долларда олаётган хонандаларни аниқлаш мақсадида рейдлар ўтказмоқда (“Даракчи”, 26 октябрь). Масалан, Андижон шаҳри давлат солиқ инспекцияси буйруғи билан ўтказилган рейдда Асака туманида яшовчи уч ватандош тўй маросимидаги хизмат ҳақи учун хонандаларга 200 доллардан 500 долларгача тўлагани аниқланган. Хонандалар исм-шарифи очиқланмаган, аммо уларга маъмурий баённома расмийлаштирилгани хабар қилинган. “Давлат раҳбарининг бу борадаги фармонидан хабаримиз бор, албатта. Лекин амалда қўллаш борасида вазият фақат биз хонандаларга боғлиқ эмас. Чунки хизматга таклиф этилганимизда нархни сўмда айтсак-да, қўлимизга АҚШ валютасини беришади. Қолаверса, бу масаланинг яна бир томони бор, яъни биз кичик санъаткорлар камроқ ҳақ эвазига тўйга чиқамиз. Лекин катта санъаткорлар тўйхонадан сумка-сумка пул кўтариб кетишини тасаввур қилиб кўринг. Назаримда, бу бироз ноқулайлик туғдиради”, деган хонанда Дилсўз.
Просмотров: 46 | Добавил: SHER | Теги: Хизмат ҳақини долларда олаётган хон | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев : 0
Ism *:
Email:
Ximoya Kodi *:
Форма входа
Mashhur.Uz
SO'ROVLAR
Qaysi qo`shiq sizga yoqadi ?

Ovozlar: 428
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

MIRZO BY DIZAYN || SAYTNING MOBIL VERSIYASI