Суббота, 19.08.2017, 16:16
Приветствую Вас Гость | RSS
MASHHUR.UZ MASHHURLAR BILAN BIRGA
Главная » 2017 » Май » 24 » "Яланғоч ота" қабристонига кўмилган Муллажонов жанозасида Мирзиëев иштирок этди
19:57
"Яланғоч ота" қабристонига кўмилган Муллажонов жанозасида Мирзиëев иштирок этди
Ўзбекистон тарихида энг узоқ муддат битта лавозимни эгаллаб келган Марказий Банк Бошқаруви раиси 67 яшар Файзулла Муллажонов 24 май куни Тошкентдаги "Яланғоч ота" қабристонида дафн қилинди. 23 май куни оламдан ўтган Муллажонов жанозасида қатнашган Марказий банк мулозимининг айтишича¸ маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев¸ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов каби ўнлаб давлат арбоблари иштирок этган. Расмий таъзия билдирилди 24 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев¸ сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев ва Бош вазир Абдулла Арипов имзо чеккани расмий таъзия Ўзбекистон матбуотида эълон қилинган эди. “Мамлакатимиз банк-молия тизими оғир жудоликка учради” деб бошланадиган таъзиянома “Ўзбекистон банк-молия соҳасининг йирик намояндаси, меҳрибон устоз, камтарин инсон Файзулла Муллажоновнинг хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади” деган жумлалар билан тугайди. "Кун бўйи ишлаб кейин оламдан ўтди" Марҳум яқинларининг айтишича, Муллажонов 2013 йилдан бери муттасил давом этиб келаëтган бўйрак етишмаслиги хасталигидан вафот этган. Марказий Банкнинг Тошкентдаги идорасида ишлайдиган ходимларнинг айтишларича, Муллажонов сешанба куни ишга борган ва кун бўйи ишда бўлган. Муллажонов сўнгги 2-3 йилда сурункали буйрак ва қанд касаллигидан азоб чеккан. Охирги бир йилда эса буйраклари ишдан чиққани боис, гемодиализ воситасида яшаб келган. Файзулла Муллажонов сўнгги бир ой давомида деярли ишга чиқмаган. Бундан деярли барча ҳукумат мулозимлари хабардор эди. Муллажонов ўлими ортидан Марказий банк бошқаруви раислигига вақтинча Саидкамол Хўжаев тайинланган. Энг узоқ лавозимда ўтирган мулозим 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган Муллажонов 1991 йилдан буён Марказий банк раиси бўлиб ишлаб келаётганди. Марҳум 2015 йилда АҚШнинг Global Finance журнали томонидан тузиладиган дунё марказий банкларининг энг яхши раҳбарлари рейтингидан ўрин олган мулозим сифатида эсланади. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган эди. Айни пайтда Муллажонов Марказий банкни бошқарган давр мобайнида ўзбек сўми эркин алмашиб конвертация қилинадиган валюта шаклига кўтарила олмади.
Просмотров: 103 | Добавил: SHER | Теги: mullajonov vafot etdi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев : 0
Ism *:
Email:
Ximoya Kodi *:
Форма входа
AFISHALAR
           
SO'ROVLAR
Qaysi qo`shiq sizga yoqadi ?

Ovozlar: 426
Statistika

Онлайн всего: 2
Гостей: 1
Пользователей: 1
SHER

MIRZO BY DIZAYN