Четверг, 19.10.2017, 17:47
Приветствую Вас Гость | RSS
MASHHUR.UZ MASHHURLAR BILAN BIRGA
Главная » 2017 » Май » 17 » Andijondagi Muzqaymoqda emas ayb Qulpunoy suvida.
11:44
Andijondagi Muzqaymoqda emas ayb Qulpunoy suvida.
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 15 май куни юзлаб одам бир хил симптом- тинимсиз ич кетиш ва қайт қилиш аломатлари билан касалхонага мурожаат қилган. Сешанба куни пешингача бўлган ҳолатда музқаймоқдан заҳарланган 282 киши касалхонанинг интенсив терапия бўлимида муолажа олмоқда. Аҳволи яхшиланганлар уйларига жавоб берилган бўлса ҳам¸ улар ҚВП врачлари назоратида қолмоқда¸ деди 16 май куни Озодлик суҳбатлашган маҳаллий мулозимлардан бири. Ўлим ҳолати йўқ. Вазият бартараф қилинди. Душанба куни соат 14 дан 30 дақиқа ўтганида тиббиëт бирлашмаси юқумли касалликларни қайд қилиш бўлимига музаймоқдан заҳарланган илк бемор мурожаат қилди. Сал ўтмай¸ айни ташхис билан дасталбки 26 беморга врач ëрдами кўрсатилган. Улар ич кетиш¸ қайт қилиш ва баданга тошмалар чиқиши каби клиник белгилар билан қайд қилинган. Кейин соат 15 дан 30 дақиқа ўтганга қадар тумандаги ҚВПлар ва бошқа касалхоналарга 300 га яқин бемор айни симптом билан мурожаат қилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва санитария-эпидемиология маркази врачлари вазиятни тўғри баҳолаб¸ қўшни туманлрдаги варчаларни ҳам сафарбар қилишди. Душанба пешиндан кейин музқаймоқдан заҳарланган беморлар сонининг ўсиши тўхтади¸ дейди вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мулозими. Устига қулупнай қўйилган қўлбола музқаймоқ Ҳозир бутун шаҳардаги музқаймоқ сотувчилари тафтиш қилинмоқда. Аниқлашимизча¸ якшанба куни бизга чегарадош бўлган Қува туманидан Шаҳрихон бозорига қўлбола музқаймоқ келтиришган. Бу музқаймоқ бирорта ширкат брендига эга эмас. Бу қўлбола музқаймоқнинг устига қулупнай қўйилган. Санитария-эпидемиология маркази текширувига кўра¸ қулупнай кимëвий пестицидлар билан ўстирилган бўлган. Бу пестицидлар куннинг иссиғида музқаймоқ билан реакцияга киришиб¸ инсон вужуди учун хатарли моддага айланган. Музқаймоқ арзон нарҳда бозордаги ëймачилар тарафидан сотилгани боис¸ бирданига кўп одам заҳарланган¸ дейди ҳокимлик мулозими. Унинг айтишича¸ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари¸ Республика Бош Давлат санитария врачи Сайдмурод Сайдалиев бошчилиигидаги врачлар зудлик билан Шаҳрихонга келиб¸ вазиятни назорат қилишмоқда: - Сайдмурод Сайидғаниевичнинг ўзлари штабда ўтириб вазиятни назорат қилди. МЧС оëққа қалққан. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич бўлса касалларга бепул тиббий ëрдам ва дорилар беришни таъминлади. Бутун вилоятдаги врачлар Шахриҳонга сафарбар қилинди. ҚВП врачлари уйма-уй юрибди¸ дейди мулозим. Озодлик билан суҳбатда Бош санитария врачи идораси¸ шунингдек¸ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси ўз раҳбар ва ходимларининг Шаҳрихондаги вазиятни бартараф этишга сафарбар қилинганини тасдиқлади. Ëз ойларида Ўзбекистон шаҳарларида музқаймоқ¸ айрон ëки бошқа роҳатбаҳш ичимликлардан заҳарланиш учраб туради жорий йилнинг март ойида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган “Устоз” санаторийсининг қарийб ўн нафар дам олувчиси овқатдан заҳарлангани ҳақида ëзган эди. 2014 йили Жиззахда ўнга яқин одам музқаймоқдан заҳарланиб касалхонага ëтқизилган эди.
Просмотров: 152 | Добавил: SHER | Теги: muzaqaymoqdan zaxarlanish | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев : 0
Ism *:
Email:
Ximoya Kodi *:
Форма входа
Mashhur.Uz
SO'ROVLAR
Qaysi qo`shiq sizga yoqadi ?

Ovozlar: 428
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

MIRZO BY DIZAYN || SAYTNING MOBIL VERSIYASI